Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:21

БМТ Хавфсизлик кенгаши Туркиянинг Суриядаги амалиётларини муҳокама қилади


Туркия қўллаб-қувватлаётган Сурия Озодлик армияси жанггарилари Сурия чегарасидан ўтиш арафасида.2018 йилнинг 21 январи.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриядаги Африн минтақасида Туркия ҳарбийлари ўтказган ҳарбий амалиётлар оқибатида юзага келган гуманитар вазиятни муҳокама қилади.

Мазкур муҳокама Франция илтимоси билан 21 январь куни Нью-Йорк вақти билан 11:30да ёпиқ эшиклар ортида бошланиши кутилмоқда.

20 январда турк қўшинлари АҚШ дастаклаётган курд жангчилари назоратидаги Африн анклавида ҳарбий амалиёт бошлади. Қўшма Штатлар бундай хатти-ҳаракат минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирди.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим 20 январги кунги баёнотида амалиётдан мақсад Суриядаги асосий қисми курд жангариларидан иборат Халқ ҳимоячилари гуруҳи (YPG) “унсурлари” ва “Ислом давлати" (ИД) жангариларини йўқ қилиш, деб таъкидлади.

Туркия курд YPG гуруҳини ўз ҳудуди, АҚШ ва қатор Европа давлатлари террорчи ташкилот, деб тан олган Курд ишчилари партиясига алоқадорликда айблаб келади.

Туркиядаги курдларнинг Халқ-демократик партияси ўз тарафдорларини Африндаги амалиётларга қарши намойиш ўтказишга чақирди. Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 21 январда сўзлаган нутқида бу чақириқни қабул қилганлар қаттиқ жазоланишини таъкидлади:

-Агар бу чақириқни қабул қилиб майдонларга чиқадиган одамлар топилса, айтаманки, билиб қўйинглар, улар бунинг учун жуда катта бадал тўлашади, -деди Эрдўғон.

XS
SM
MD
LG