Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:57

Кобулдаги ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон ва Украина ватандошлари бор


Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонаси, 21 январь, 2018 йил.

Толибон гуруҳи Кобулдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасини босиб олиши ортидан бўлиб ўтган 13 соатлик отишмада ҳалок бўган 18 кишининг 6 нафари Украина ватандошидир. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳалок бўлганлар орасида қозоғистонликлар борлигини билдирди. Бироқ уларнинг сони қанча экани хабар қилинмади.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлган хорижликларнинг 11 нафари KamAir авиаширкатининг ходими бўлган. Отишма пайтида камида 10 киши яраланган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Дониш 21 январь куни

-Биз меҳмонхонадан юздан орнтиқ одамни, жумладан, 16 нафар чет эл ватандошини қутқариб чиқдик. Уларнинг 8 нафари аёллардир, - деб айтди.

Айрим хабарларда меҳмонхонадан 150 одам, жумладан, 41 хорижлик қутқарилгани айтилмоқда.

Жанггарилар меҳмонхонага 20 январь куни ҳужум қилган. Ҳалок бўлганларнинг 14 нафари меҳмонхонада яшаётган хорижликлар, 6 нафари толибон жанггарилари экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG