Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:23

Ички ишлар вазирлиги ўз номидан тарқатилаётган хабарномаларнинг сохталигидан огоҳлантирди


Ижтимоий тармоқларда “O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI OGOHLANTIRADI!” сарлавҳаси билан тарқатилаётган эълон кўринишидаги, бир қанча имло хатоликларга эга матн Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

"Вазирлик томонидан сохта матнни тарқатаётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида матнни тайёрлаган ва тарқатган шахс хориждан туриб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани аниқланди", дейилган хабарда.

Айтилишича, сохта матнларни тарқатиш билан шуғулланаётган бошқа ижтимоий манбалар ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG