Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:04

Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум қурбонлари 30 нафар эканлиги билдирилди


АФҒОНИСТОН - Ҳужумга учраган маемонхонада яшаб турган киши ҳаётини балкондан тушиб сақлаб қолишга уринмоқда. 2018, 21 январь.
АФҒОНИСТОН - Ҳужумга учраган маемонхонада яшаб турган киши ҳаётини балкондан тушиб сақлаб қолишга уринмоқда. 2018, 21 январь.

Кобулдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасига Толибон гуруҳи қилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий расмийларга кўра, қурбонлар орасида 14 чет эллик, меҳмонхона ва хавфсизлик кучлари ходимлари бор.

Ҳалок бўлган хорижликлардан 6 нафари Украина ватандошидир. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳалок бўлганлар орасида қозоғистонликлар борлигини билдирди. Бироқ уларнинг сони қанча экани хабар қилинмади.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлган хорижликларнинг 11 нафари KamAir авиаширкатининг ходими бўлган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Дониш 21 январь куни

-Биз меҳмонхонадан юздан орнтиқ одамни, жумладан, 16 нафар чет эл ватандошини қутқариб чиқдик. Уларнинг 8 нафари аёллардир, - деб айтди.

Айрим хабарларда меҳмонхонадан 150 одам, жумладан, 41 хорижлик қутқарилгани айтилмоқда.

Жанггарилар меҳмонхонага 20 январь куни ҳужум қилган. Ҳалок бўлганларнинг 14 нафари меҳмонхонада яшаётган хорижликлар, 6 нафари толибон жанггарилари экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG