Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 18:33

АҚШ давлат котиби Лондонда Эроннинг ядровий дастурига оид "баҳс"ни муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон 22 январда Лондонда Британия расмийлари билан учрашади. Учрашувда асосан Эроннинг ядровий дастури бўйича халқаро битим муҳокама қилиниши кутилаётгани хабар қилинди.

Президент Дональд Трамп 12 январда Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувни имзолаган Европа давлатлари ундаги “муҳим камчиликларни” тузатмаса, Вашингтон бу битимдан чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Теҳрон битимга ҳеч қандай ўзгартиш киритилмаслигини айтмоқда. Бу масалада Эронни битимни имзолаган Франция, Германия, Хитой ва Россия қўлламоқда.

2015 йили имзоланган битимда Теҳрон ўзининг ядровий дастурини чеклаши, бунга жавобан Ғарб давлатлари Эронга қарши эълон қилинган санкцияларни бекор қилиши назарда тутилган.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Европага қилган бир ҳафталик сафари доирасида Париж, Варшава ҳамда Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этиш учун Швейцариянинг Давос шаҳрига боради.

XS
SM
MD
LG