Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:10

Москва суди Алексей Навальнийга қарашли фонд фаолиятини тўхтатди


Алексей Навальний

Москвада суд Россия Адлия вазирлигининг мухолифатчи Алексей Навальний штаби фаолиятини таъминлаб келаётган “Пятое время года” жамғармасини тугатиш тўғрисидаги талабини қондирди.

Бу ҳақда хабар қилган Свобода радиосига кўра, Адлия вазирлиги вакили жамғарма ҳужжатлари текширилганида унинг устави бузилгани, хусусан, турли шаҳарларда Навальнийнинг сайловолди штаблари учун биноларни ижарага олиш айнан шу жамғарма томонидан молиялаштирилганини айтган.

Навальний фонди вакили судда Адлия вазирлиги вакили “Пятое время года” жамғармасини тугатиш учу асос бўла оладиган биронта ҳам жиддий қоидабузарлик ҳолатини келтира олмаганини билдирган.

Навальний тарафдорлари фикрича, жамғармани тугатиш ортида сиёсий сабаблар мавжуд, мақсад мухолифатчининг штаблари ишига тўсқинлик қилишдир.

25 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси “Кировлес” иши бўйича чиқарилган ҳукм туфайли Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан воз кечган эди. 30 декабрь куни Россия Олий суди мухолифатчининг МСК қарори қонунга зид эканлиги юзасидан берган шикоятни қабул қилмади.

XS
SM
MD
LG