Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 16:08

Пенс АҚШ Эрон бўйича шартномадан чиқиши мумкинлигини тасдиқлади


АҚШ вице президенти Майк Пенс

АҚШ вице президенти Майк Пенс Эрон билан эришилган ядровий дастурни тўхтатиш шартномасига тузатишлар киритилмаса, Вашингтон бу шартномадан чиқишини тасдиқлади.

Пенс бу ҳақда Исроил парламентида 22 январда қилган чиқиши чоғида билдирди. Аввалроқ президент Дональд Трамп Эрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича имзоланган шартномада кўплаб “жиддий камчиликлар” мавжудлигини айтиб чиққан эди.

Вашингтон шартномага 4 ой ичида ўзгартиришлар киритилмаса, АҚШ бу шартномани тарк этишини билдирмоқда.

Теҳрон мазкур шартномага қандайдир ўзгартиришлар киритилишига қарши чиқмоқда. Шартнома иштирокчилари бўлган Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россия ҳам шартнома ўзгартишларни талаб қилмайди, деб ҳисобламоқда.

Эрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича шартнома 2015 йилда имзоланган эди. Шартномага асосан Теҳрон ядровий дастурни тўхтатиши эвазига Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим эди.

XS
SM
MD
LG