Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 04:40

АҚШ Сенати ҳукумат фаолияти давом этишига имконият яратувчи уч ҳафталик бюджетни қабул қилди


Вашингтондаги Капитолий биногси.

АҚШ сенати 22 январь куни уч кундан бери тўхтатиб қўйилган ҳукумат фаолиятини қайта жонланишига сабаб бўлувчи уч ҳафталик давлат бюджети тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Бунинг ортидан федерал ҳукумат 8 февралгача ўз фаолиятини аввалгидай давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Сенатдаги республикачи кўпчиликнинг лидери бўлган Митч Макконнелл яқин кунларда АҚШга ота-оналари томонидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган 800 минг бола ҳуқуқи ҳимоя қилиниши назарда тутилган қонун лойиҳасини тақдим этишига сенаторларни ишонтирганидан сўнггина мазкур уч ҳафталик бюджет тасдиқланди.

АҚШ ҳукуматининг фаолияти ўтган ҳафта Сенат аъзолари давлат бюджетини тасдиқлашдан бош тортгани ортидан инқирозга учраган эди.

XS
SM
MD
LG