Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 13:57

Вашингтон Қуддусда АҚШ элчихонасини 2019 йилда очишга ваъда берди


Фаластинликлар Қуддус Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши намойиш ўтказди, 2017 йил 22 декабрь.

АҚШ Вице президенти Майк Пенс Вашингтон Қуддусда ўз элчихонасини 2019 йилда очишини маълум қилди.

22 январь куни Исроил парламентида сўзлаган Майк Пенс президент Дональд Трамп Қуддусни пойтахт сифатида тан олиш қароридан қайтмаслигини ва бу режани амалга оширишда қатъий эканини айтди.

-Қуддус Исроил пойтахтидир ва шунинг учун президент Трамп давлат департаментига Қўшма Штатларнинг Тель-Авивдаги элчихонасини зудликда Қуддусга кўчиришга кўрсатма берди, - деди Пенс.

Доанльд Трампнинг ўтган йил 6 декабрда АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиши тўғрисидаги қарори халқаро ҳамжамият норозилигига сабаб бўлган эди. БМТ Бош Ассамбллеяси мазкур қарорнинг ноқонуний экани тўғрисида резолюцияни қабул қилган.

Араб давлатлари ва Ислом ҳамокрлик ташкилоти, шунингдек, қатор ғарб давлатлари Исроил томонидан босиб олинган Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг пойтахти деб билади.

XS
SM
MD
LG