Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 14:00

Эрдўғон Африндаги ҳарбий амалиёт тўхтатилмаслигини билдирди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон иттифоқчиларнинг ташвишларига қарамай, Суриянинг курд жанггариларидан иборат Халқ ҳимоячилари гуруҳи (YPG) назоратида бўлган Африн минтақасидаги ҳарбий амалиётлар давом эттирилишини билдирди.

20 январда турк қўшинлари АҚШ дастаклаётган курд жангчилари назоратидаги Африн анклавида ҳарбий амалиёт бошлади. Қўшма Штатлар бундай хатти-ҳаракат минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирди.

Туркия курд YPG гуруҳини ўз ҳудуди, АҚШ ва қатор Европа давлатлари террорчи ташкилот, деб тан олган Курд ишчилари партиясига алоқадорликда айблаб келади.

“Биз Африн тозаланмагунига қадар чекинмаймиз. Биз бу ҳақда бизнинг россиялик дўстларимиз билан келишганмиз. Бизда бу борада келишув мажуд”, деди Эрдўғон 22 январда сўзлаган нутқида.

Эрдўғон курд жанггариларига қарата:

-Шуни билингки, ҳатто: “Бизнинг ортимизда Америка турибди ва у бизни бари бир қурол билан таъминлайди”, деб ўйлаётган бўлсангиз ҳам ҳеч қачон туркияни ва турк миллатини енга олмайсиз, -деб айтди.

XS
SM
MD
LG