Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:06

2017 йилда элликдан зиёд БМТ тинчлик сақловчиси ҳалок бўлган


2017 йил давомида БМТ тинчликни сақлаш кучларининг камида 56 аъзоси ҳалок бўлган. Бу 1994 йилдан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир.

22 январь куни БМТ эълон қилган ҳисоботда ёзилишича, 2013 йилдан бери БМТнинг 15та тинчликни сақлаш миссиясининг 135 нафар аскари, полиция ва фуқаровий зобити ҳалок бўлган.

Уларнинг аксари Мали, Жанубий Судан ҳамда Марказий Африка Республикасида ҳалок бўлган.

Ҳисоботга кўра, ўлимлар сонининг ошишига эндиликда БМТ байроғи «табиий ҳимоя» билан таъминлай олмаслигидир.

«Тинчликни сақлаш муҳитларида ҳозирда қуролланган гуруҳлар, террорчилар, уюшган жиноят, безори тўдалари, жиноий ва сиёсий эксплуатация ҳамда бошқа таҳдидлар бор», - дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот, шунингдек, куч ишлатилишига қарши чиқиб келаётган БМТ етакчилари ва аъзо давлатларни айблади.

XS
SM
MD
LG