Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:50

Россия суди АҚШ фуқаросини сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилди


 Жанна Буллок
Жанна Буллок

Россия суди Минскда туғилган, ҳозирда Нью-Йоркда яшайдиган Жанна Буллокни пул ювиш ва фирибгарликда айбдор деб топди ва сиртдан 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Москванинг Басманний туман суди ўз қарорини 23 январь куни чиқарди. Аввалроқ Россия Вашингтон Буллокни эстрадиция қилишдан бош тортганини билдирган эди.

АҚШ фуқаролигини олган Буллок Москва вилояти бюджетидан миллиардлаб рубль ўғирлашда айбдор деб топилган.

Буллокнинг ўзи турмуш ўртоғи Алексей Кузнецов билан Россиядаги коррупция қурбони эканлигини айтиб, собиқ ҳамкорларини расмийлар билан келишиб олиб, йирик бизнесдан пул ўғирлашда айблаб келади.

Россия томони Кузнецовга у Москва вилояти администрациясида ишлаган пайтда молиявий махинация ёрдамида 11 миллиард рубль ўғирлаш айбини қўйган.

Россия ва АҚШ ўртасида гумонланувчиларни экстрадиция қилиш бўйича келишув имзоланмаган.

XS
SM
MD
LG