Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 12:00

Россия Сурияда кимёвий қурол қўллаганлар жазоланишига яна қарши чиқди


Бир неча давлат расмийси кимёвий қурол қўллаганларни мўлжалга олувчи янги ташаббус бошлаш учун Парижда учрашмоқда.

Россия эса бунга кескин қаршидир.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги 23 январь куни 29 давлат кимёвий қурол ишлаб чиққанлар ёки ундан фойдаланганлар жавобгарликка тортилмай қолишига қарши ҳамкорликда курашиш учун чора кўришга келишишини айтди.

Бу чоралар кимёвий ҳужумларга қўл урганлар жавобгарликка тортилиши учун маълумот тўплаш ва бўлишишни ўз ичига олади.

Ташаббусга расмий Москва кескин қарши чиқди. Ғарб мамлакатлари етакчилари Россияни ўз таъсиридан фойдаланиб, яқин ҳамкори бўлмиш Сурия президенти Башар ал-Ассад ҳукуматини ҳимоя қилишда айблаб келади.

Париждаги йиғинда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам иштирок этади.

Кейинги кунларда Сурияда яна бир бор кимёвий ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фаолларнинг айтишича, 22 январь куни амалга оширилган ҳужумда 20 нафар оддий фуқаро зарар кўрган.

XS
SM
MD
LG