Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:58

ЕИ Беларусни ўлим жазосига ҳукм қилинган икки шахс умрини сақлаб қолишга чорлади


Европа Иттофоқи Беларусни икки шахсни ўлим жазосига ҳукм қилгани учун танқид қилиб, яна бир бор президент Александр Лукашенка ҳукуматини ўлим жазосидан воз кечишга чақирди.

23 январь куни иттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Фредерика Могеринининг матбуот котиби Минск суди Вячаслау Сухарка ҳамда Аляксандр Жилникауларни ўлим жазосига ҳукм қилганини билдирди. Ҳукм 20 январь куни қабул қилингани айтилди.

2015 йилнинг декабрида Сухарка билан Жилникау уч кишини ўлдиришда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо 2017 йилнинг июлида Олий суд прокурор арзини кўриб чиқиб, ишни қайта кўриб чиқишни буюрди.

ЕИ ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Беларусни ўлим жазосига мораторий қўйишга чорлаб келади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Беларус мустақил бўлганидан бери мамлакатда 400 дан ошиқ одам ўлим жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG