Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:01

23 январь куни Хитойда ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг ярим финал беллашувларида ўзбек футболчилари Жанубий Корея жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб қилиб, финалга чиқишга муваффақ бўлди.

Сhampionat.asia нашрига кўра, Ўзбекистон рақиб дарвозаси томон 12та аниқ зарба берган, корейслар эса иккита аниқ зарбани амалга оишрган.

Ўйин давомида ўзбек футболчилари тўла устинликни эгаллаган ҳолда ҳаракат қилишган.

Голлар муаллифлари Забиҳулло Ўринбоев, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев ва Акром Комиловдир.

Финалга чиққан Ўзбекистон жамоаси 27 январь куни Вьетнам футболчилари билан учрашади.

XS
SM
MD
LG