Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:30

Вашингтон Сурияда кимёвий қурол ишлатилишига Россия айбдор, деб ҳисоблашини билдирди


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтон Сурияда кимёвий қурол ишлатилиши ҳолатларига Россия айбдор, деб ҳисоблашини билдирди.

- Россиянинг Сурияда кимёвий қурол масаласини ҳал этишга салоҳиятсизлиги унинг инқирозни бартараф этиш йўналишидаги фаолияти долзарб эмаслигидан дарак беради. Ҳеч бўлмаганда, Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда кимёвий қурол ишлатилганига оид резолюцияларига вето қўйишни бас қилиши лозим, -деди Тиллерсон Парижда 23 январь куни Кимёвий қурол қўллашга қарши ташкил этилган янги ташкилот йиғинида сўзлаган нутқида.

Кимёвий қурол қўллашга қарши янги ташкилот 24 давлат, жумладан, АҚШ ва Франция иштирокида ташкил этилди. Ташаббусга расмий Москва кескин қарши чиқди. Мазкур ташкилот кимёвий қуролларни қўллаганларни аниқлаш ва жазолаш билан шуғулланади.

Тиллерсонга кўра, Россия 2013 йилда АҚШ билан имзоланган Суриядан кимёвий қуролларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги шартномага амал қилмаяпти.

Кейинги кунларда Сурияда яна бир бор кимёвий ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фаолларнинг айтишича, 22 январь куни амалга оширилган ҳужумда 20 нафар оддий фуқаро зарар кўрган.

XS
SM
MD
LG