Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:56

Давосда жаҳон иқтисодиёт форуми бошланди


Давос форумида 60 давлат президентлари иштирок этмоқда.

Швейцариянинг Давос шаҳрида 23 январь куни навбатдаги жаҳон иқтисодий форуми иш бошлади. Тўрт кун давом этадиган анжуманда ҳар куни юзга яқин учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.

Жорий йилда 48-марта ўтказилаётган форумга “Бўлинган дунёда умумий келажакни қуриш” шиори танлаб олинган.

Форум асосчиси ва ижрочи директори Клаус Шваб 22 январь куни матбуотга:

-Биз мулоқотда ва ўзаро ҳамкорликда бўлиб юборилган дунёнинг овозларини инобатга олишимиз лозим. Барқарор иқтисодий тараққиётга бизда ижтимоий интеграция мавжуд бўлган ҳолатдагина эришилади,-деб айтди.

Давос форумида дунёнинг 60дан ортиқ давлатининг раҳбарлари, жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам иштирок этмоқда.

Бундан ташқари анжуманда жаҳоннинг энг машҳур бўлган юздан ортиқ ширкатлари раҳбарлари, олимлар, фуқаролик жамияти вакиллари, экспертлар қатнашмоқда.

Форум иштирокчилари хавфсизлигини 4300 полициячи таъминламоқда.

Ананъага кўра Давос форумида дунё маданияти ва санъатига улкан ҳисса қўшган шахсларга мукофот топширилади. Жорий йилда бу мукофот америкалик актриса Кейт Бланшет, Ҳиндистон кино юлдузи Шохруҳ Хон ва британиялик бастакор Элтон Жонга берилди.

XS
SM
MD
LG