Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 13:52

Қишки Олимпиадага Ўзбекистон фақат икки нафар спортчисини жўнатади


Фигурали учиш бўйича спортчи Миша Ге.

Жанубий Кореянинг Пхёнчан шаҳрида 9 февралдан 25 февралгача ўтадиган 23-Қишки Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонни фақат икки нафар спортчи тамсил этади.

Миллий Олимпия қўмитасининг 23 январда билдиришича, фигурали учиш бўйича мусобқаларда Миша Ге, чанғи спорти бўйича мусобақаларда Комил Тўхтаев иштирок этади.

Миша Ге 16-17 февраль кунлари, Комил Тўхтаев 22 февраль куни ўтадиган мусобақаларда қатнашади.

Сочида 2014 йилда ўтган Қишки Олимпиадага Ўзбекистон уч спортчисини - Миша Ге, Ксения Григорьева ва Артём Вороновни жўнатган эди.

Ўшанда Миша Ге беллашувларнинг якуний босқичига йўлланма олган ва саралаш босқичда муваффақиятли иштирок этган 24 спортчи орасида 18-ўринни эгаллаган.

Ксения Григорьева гигант слалом мусобақасида юз спортчи орасида 64-ўринни, Артём Воронов 67-ўринни эгаллаган эди.

Жанубий Кореяда ўтадиган Олимпидада ўйинларида дунёнинг 90 давлатидан келган 6500 спортчи иштирок этади.

XS
SM
MD
LG