Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 10:10

Ўқитувчиларнинг соатбай иш ҳақи 15 фоизга оширилди


Олийгоҳлар, коллеж ва мактаб ўқитувчиларига соатбай ҳақ тўлаш миқдори 15 фоизга оширилди.

Бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 18 январда қабул қилган 2965-сонли қарори Norma.uz порталида эълон қилинди.

18 январдан бошлаб кучга кирган қарорда айтилишича, янги оширилган ставкалар 1.12. 2017 йилдан, яъни ўтган санадан бошлаб қўлланилади.

Қарорда 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим бериш ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси усталарига соатбай ҳақ тўлаш миқдори ҳам аниқлаб берилган.

Усталарнинг 1 соатлик меҳнати 14 561 сўм 90 тийин қилиб белгиланган. Аввалги қарорларда бу банд белгиланмаган эди.

XS
SM
MD
LG