Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:21

Миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси Путиннинг сайловдаги ишончли вакили бўлди


Алишер Усмонов Ирина Винер билан.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия қаҳрамони, бадиий гимнастика бўйича хизмат кўрсатган тренер Ирина Винер-Усмонова Владимир Путиннинг президентлик сайловидаги 259 нафар ишончли вакилидан бири бўлади.

Бу ҳақда маълум қилган Новости агентлигига кўра, Путиннинг ишончли одамлари рўйхатида Юрий Башмет, Сергей Безруков, Федор Бондарчук ва Никита Михалков каби машҳур санъаткорлар бор.

Ирина Винер-Усмонова 1948 йилда Самарқандда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1969 йилда Тошкентдаги ихтисослашган ўсмирлар ва ёшлар олимпия заҳиралари республика спорт мактабидан бошлаган. 1972-1992 йилларда аввалига бадиий гимнастика бўйича Тошкент шаҳар, кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси тренери бўлган.

1992 йилда Москвага кетган Ирина Винер-Усмонова тренерлик фаолиятини Россияда давом эттирган. 1996 йилдан 2012 йилгача бўлган Олимпиада ўйинларида Винер –Усмонова мураббийлигидаги командалар 8 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритган.

2015 йилнинг 28 апрелида унга Россия қаҳрамони унвони берилган эди. Ирина Винер келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғидир.

Россияда президентлик сайлови 2018 йилнинг мартида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG