Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:02

Ўзбекистонликлар чироғи ўчгани ҳақда Telegram орқали "Ўзбекэнерго"га хабар қилиши мумкин


Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти халқ билан мулоқот қилишни янада осонлаштирди.

Энди республика аҳолиси Telegram мессенжерида “Ўзбекэнерго" билан мулоқот” канали орқали мурожаатларни “Ўзбекэнерго” АЖга йўллашлари мумкин.

"Йўлланган мурожаатлар шахсан Жамият бошқарув раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади", дейилган "Ўзбекэнерго"нинг Telegramдаги каналида.

Электр энергияси тақчиллиги йиллардан буён Ўзбекистоннинг барча минтақаларида кузатилади.

XS
SM
MD
LG