Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

Афғонистонда Save the Children ташкилоти офисига ҳужум қилинди


Воқеа жойидан олинган сурат. 2018, 24 январь
Воқеа жойидан олинган сурат. 2018, 24 январь

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Save the Children халқаро ёрдам агентлигининг Жалолобод шаҳридаги офисига қилинган ҳужумда камида 11 одам жароҳат олган.

Нангарҳор вилояти губернатори матбуот котибига кўра, ҳужумни худкуш шахс 24 январь куни автомобилга ўрнатилган бомба билан амалга оширган.

Портлаш ортидан қуролланган шахслар иморатга кириб олган. Жангарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишма бир неча соат давом этгани хабар қилинди.

Бу ҳақда Нангарҳор полицияси етакчиси Абдул Раҳмон Раҳимий Озодликка билдирди.

Толиблар матбуот котиби гуруҳ ҳужум учун масъул эмаслигини билдирди.

Толибон гуруҳи 20 январь куни Қобулдаги «Интерконтиненталь» меҳмонхонасига қилган ҳужум оқибатида 30 нафар одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG