Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 23:42

Россия Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича АҚШ айбловларини рад этди


Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя

Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани учун Москва жавобгар эканлиги ҳақидаги айбловини зўр бериб рад этди.

23 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгашида сўзлаган Небензя БМТ Сурия ҳукуматини «шошма-шошарлик» билан кимёвий қуроллардан фойдаланишда айблаганини таъкидлади.

Шу куни Парижда 24 давлат кимёвий қурол ишлаб чиққанлар ёки ундан фойдаланганлар жавобгарликка тортилмай қолишига қарши ҳамкорликда курашиш учун чора кўришга келишди.

Йиғинда иштирок этган Тиллерсон Россияни Сурияда кимёвий қуролларни йўқ қилиш бўйича 2013 йилда АҚШ билан эришилган битимни бузишда айблади.

АҚШ Давлат котиби Москва Сурия ҳукуматига Кимёвий қуроллар конвенциясини бузишда кўмаклашаётганини айтди.

Тиллерсон, шунингдек, Россияни кимёвий қурол қўлланганларни жазолаш бўйича Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини вето қилмасликка чорлади.

- Россиянинг Сурияда кимёвий қурол масаласини ҳал этишга салоҳиятсизлиги унинг инқирозни бартараф этиш йўналишидаги фаолияти долзарб эмаслигидан дарак беради. Ҳеч бўлмаганда, Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда кимёвий қурол ишлатилганига оид резолюцияларига вето қўйишни бас қилиши лозим, -деди Тиллерсон Парижда 23 январь куни Кимёвий қурол қўллашга қарши ташкил этилган янги ташкилот йиғинида сўзлаган нутқида.

XS
SM
MD
LG