Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:36

Порошенко Волкер билан Украина можаросини муҳокама қилди


Украина президенти Петро Порошенко АҚШнинг Украина бўйича махсус элчиси Курт Волкер билан.

Украина президенти Петро Порошенко АҚШнинг Украина бўйича махсус элчиси Курт Волкер билан Украина шарқидаги можарони муҳокама қилиш учун Киевда учрашди.

Украина президентининг расмий сайтида эълон қилинган билдирувда ёзилишича, икки сиёсатчи Россия Минск битимига амал қилмаётганини юзасидан «жиддий хавотир» изҳор қилган.

Волкер эса, Twitterда Порошенко билан «яхши суҳбат» ўтказгани, ҳафта давомида Дубайда Россия дипломатлари билан учрашиши ҳақида ёзди.

Украина шарқида Киев кучлари 2014 йилдан бери россияпараст айирмачиларга қарши курашиб келади.

Россия Украина ички ишларига аралашаётганини рад этса-да, 2016 йилда Халқаро жиноий суд можарони «Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги халқаро қуролли конфликт» деб топган.

XS
SM
MD
LG