Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:52

Москвада ўзбекистонлик икки трансвестит ушланди


Москвада полиция автомобилда жинсий алоқа қилаётган ўзбекистонлик икки трансвеститни қўлга олди, деб хабар қилди CA-NEWS сайти Mash Telegram-каналига таяниб.

Айтилишича, Москва шаҳар полицияси ходимлари шаҳар кўчаларидан бирида навбатчлик ўтаётган пайтда қимирлаётган автомобилни кўриб қолади. Полиция ходимлари машинадагиларни текшириб, уларнинг ўзбекистонлик трансвеститлар эканлигини аниқлаган.

Ушланганлар Россияда ҳудудида ноқонуний яшаётгани, улар ватанига депортация қилиниши мумкинлиги айтилган.

24 январда эълон қилинган хабарда ушланганларнинг шахсига оид маълумотлар келтирилмаган, воқеа қачон бўлгани айтилмаган.

Хабарга илова қилинган видеода акс этган шахс полиция ходимининг “Жинсингиз?” деган саволига “Иккаласи ҳам”, деб жавоб берган.

Трансвеститлар ўзини бошқа жинс вакиллари сифатида билувчилар, шунга яраша кийинувчилардир.

XS
SM
MD
LG