Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:44

Давлат департаменти Толибон ҳужумида 4 америкалик ҳалок бўлганини тасдиқлади


Толибон ҳужумига учраган "Интерконтиненталь" меҳмонхонаси.

АҚШ Давлат департаменти Кобулда “Интерконтиненталь” меҳмонхонасига Толибон томонидан уюштирилган ҳужумда Қўшма Штатларнинг 4 фуқароси вафот этганини ва 2 нафари яраланганини тасдиқлади.

Давлат департаменти 24 январь куни берган баёнотида марҳумларнинг яқинларига ҳурмат юзасидан ҳалок бўлганлар тўғрисида қўшимча тафсилотлар берилмаслигини билдирди.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Кобулдаги ҳужумда америкаликлар ҳам ҳалок бўлганини билдирган, бироқ аниқ рақамларни айтмаган эди.

20 январь куни Кобулдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасига Толибон жанггарилари ҳужум қилган эди. 13 соат давом этган ҳужумда баъзи маълумотларга кўра 30 нафар, баъзи маълумотларга қараганда 40 нафар одам ҳалок бўлган. Улардан 14 нафари хорижликлардир.

24 январь куни ҳужумда ҳалок бўлган 7 нафар украиналикнинг жасади Киевга жўнатилди.

-Афсуски, терророрчилар ва уларнинг тарафдорлари томонидан варварларча террор ҳужуми уюштирилди. Айрим ватандошларимиз, жумладан, хориж ватандошлари ҳам даҳшатли равишда ўлдирилди. Биз барча ҳалок бўлганларнинг яиқнларига таъзия изҳор этамиз, -деди жасадларни Киевга жўнатиш маросимида Афғонистон расмийси Мирвоис Самадий.

XS
SM
MD
LG