Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:36

Дональд Трамп Эрдўғонни Африндаги амалиётни давом эттириш фикридан қайтара олмади


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Суриянинг Африн минтақасида турк қўшинларининг амалиётлари ғалабагача давом эттирилади. Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 24 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон суҳбатидан сўнг мана шундай баёнот берди.

Суҳбат чоғида Дональд Трамп Эрдўғонга Африн минтақасидаги амалиётдан Вашингтон ташвишланаётганини айтди ҳамда “турк ва америкалик ҳарбийлар ўртасида конфликтга сабаб бўлувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш”га чақирди.

Трампга кўра, Африндаги амалиёт Туркия ва АҚШнинг “Ислом давлати” гуруҳини бира тўла йўқ қилиш бўйича "Суриядаги умумий мақсадларига зид келади”.

“Зайтун новдаси” деб номланган мазкур амалиёт Туркия томонидан 20 январь куни бошланган эди. Амалиётдан мақсад Туркия террорчи деб ҳисобловчи курд жанггарилари отрядларини йўқ қилишдир. АҚШ Суриядаги урушда курд жанггариларини қўллаб-қувватлаб келади.

Аввалроқ Эрдўғон Африндаги амалиёт Россия ва Вашингтон билан келишилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG