Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:37

Мирзиёев Қозоғистон ва Корея президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди


Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбатлашди.

“Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятидаги фожиада ҳалок бўлган мамлакатимиз фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон раҳбарига самимий ҳамдардлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва фожиа сабабларини аниқлашда кўрсатилган тезкор ёрдам учун миннатдорлик изҳор қилди. Келгусида бундай ҳодисалар рўй беришининг олдини олиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари, масъул идоралари ва ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди”, дейилади прездиент расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Мулоқотда, шунингдек, икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда устувор йўналишлар бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан телефон мулоқотида президент Мирзиёев Мун Чжэ Инни туғилган куни билан қутлади.

“Корея Республикаси раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди. Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди”, деб ёзди президент сайти.

XS
SM
MD
LG