Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 00:51

Коллежларда фақат 6 ой ўқиш мумкин бўлади


2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Коллежларда таълим муддати 6 ойдан 2 йилгача бўлиб, ўқувчилар ихтиёрий равишда қабул қилинади.

ЎзА хабарига кўра, бу ҳақда "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида келтирилган.

Ўтган йили Мирзиёев таълим тизимининг "ўзбек модели"дан воз кечилишини, яъни умумий таълим мактабида 9 йил + 3 йиллик профессионал таълим формуласидан воз вечиб, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этилишини маълум қилганди.

Янги фармонга кўра, ушбу тартиб 2018/2019 ўқув йилидан бошланади.

XS
SM
MD
LG