Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

“Ўзбекча Peugeot” 2019 йилдан чиқарилади


“Жиззах” эркин инвестиция ҳудудида қурилаётган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводининг қурилиши жорий йил май ойида тугатилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш эса 2019 йилдан бошланади.

Бу ҳақда хабар қилган қилган ЎзА маълумотига кўра, 45 гектарлик ҳудудда қурилаётган ушбу заводда йилига 16 минг “Peugeot Expert” ва “Peugeot Boxer” русумидаги экспортбоп тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 133,3 миллион еврога тенг.

Мазкур корхона қурилиш давомида ва ишга туширилганидан сўнг 10 йил мобайнида барча солиқлардан ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади.

Peugeot Citroen Automobiles S.A. ва “Ўзавтосаноат” ширкатлари ўртасида “Жиззах” эркин инвестиция ҳудудида автомобил заводини ташкил этиш юзасидан шартнома ўтган йилнинг 16 майида имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG