Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 11:44

Эътирозларга сабаб бўлган Болливуд фильми премьераси бўлади


25 январь куни ҳинду экстремистлари эътирозига сабаб бўлган фильмнинг катта экрандаги премьераси бўлиб ўтади.

Айрим кинотеатрлар Padmaavat фильмини кўрсатишдан бош тортган.

24 январь куни мамлакат бўйлаб фильм премьераси арафасида полиция огоҳ бўлишга чақирилди.

Фильмда мусулмон қирол Алоуддин Халжи ҳинду қиролича Падмаватнинг «ўйнаши» ўлароқ тасвирлангани радикал ҳиндулар ғазабини қўзғатди.

Мамлакат шимолида бўлиб ўтган намойишлар ортидан бир неча кинотеатр уни кўрсатмасликка қарор қилди.

Падмават 16 асрда яшаган шоир Малик Муҳаммад Жаясий қаламига мансуб «Падмават» достонининг ўйлаб топилган қаҳрамонидир.

XS
SM
MD
LG