Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 05:04

Трамп Мюллер терговини "интиқиб кутаётганини" айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилги сайловга Россия аралашуви бўйича махсус терговчи Роберт Мюллерга қасамёд остида интервью беришга рози эканлигини айтди.

24 январь куни Трамп журналистлар олдида сўзлар экан:

- Аслида, буни интиқиб кутяпман, - деди.

Президент интервью икки-уч ҳафтада ўтказилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Трамп, шунингдек, махсус терговчи Мюллер саволларини «интиқиб кутаётганини» айтди.

АҚШ разведка агентликлари Россия 2016 йилги АҚШ президенти сайловига таъсир ўтказишга уринган, дея хулоса қилган.

Мюллер ва яна уч Конгресс қўмитаси расмийси Москванинг сайловга аралашувини мустақил равишда тергов қилмоқда.

Кремль бу айбловларни рад этиб келади. Трамп ҳам Россия билан тил бириктирмаганини таъкидлаб келади.

Бундан аввал Трамп Мюллер тергови доирасида интервью бериши ёки йўқлигини аниқ айтмаган эди.

XS
SM
MD
LG