Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:09

Россия полицияси қонунбузар намойишчиларга қарши кескин курашмоқчи


Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирганди.
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирганди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмийси мамлакат полицияси 18 мартга белгиланган президентлик сайлови олдидан ўтказилидиган ҳар қандай намойиш давомида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузарликларга кескин жавоб берилишини айтди.

28 ноябрь куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирган.

Москва полицияси расмийлари билан учрашган ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой полиция Россия қонунларига таянган ҳолда, аҳолининг йиғинларда иштирок этиш ҳуқуқини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Аммо у кескинлик билан қонунбузарликларга қарши курашилишини қўшимча қилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси Навальнийни молиявий жиноятларда айблангани учун сайловдан четлатган. Навальний ва унинг тарафдорлари бу айбловлар ортида сиёсий мотивлар борлигини айтиб келади.

Мухолифатчи март ойига белгиланган сайловни президент Владимир Путинни қайта президентликка қўйиш амалиёти ўлароқ баҳолаб, россияликларни сайловни бойкот қилишга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG