Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 08:19

Сурия бўйича музокараларнинг тўққизинчи раунди бошланади


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура

25 январь куни Сурия урушига сиёсий ечим топиш бўйича БМТ етакчилигидаги музокараларнинг тўққизинчи раунди бошланади.

Ташкилотнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура 24 январь куни ҳукумат ва мухолифат вакиллари иштирок этадиган музокаралар ўта муҳим пайтда ўтказилаётганини таъкидлади.

Де Мистура конституцион масалалар бўйича алоҳида йиғин ўтказади. Ўтган ойда ушбу масалада Женевада ўтказилган музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди.

Вакил ушбу муваффақиятсизлик учун президент Башар ал-Ассад ҳукуматини айблади.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив ле Дриан икки кунга чўзиладиган музокаралар Сурия можаросига сиёсий ечим топиш учун «сўнгги умид» эканлигини айтди.

Мамлакатда 2011 йилдан бошланган уруш минглаб одам умрига зомин бўлди.

20 январь куни Туркия қўшинлари Суриянинг АҚШ дастаклаётган курд жангчилари назоратидаги Африн анклавида ҳарбий амалиёт бошлаган. Қўшма Штатлар бундай хатти-ҳаракат минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришидан огоҳлантирмоқда.

XS
SM
MD
LG