Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 04:17

Мирзиёев "Тез ёрдам"га аҳолига тез ёрдам кўрсатиш мажбуриятини юкловчи қарорни қабул қилди


Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари раҳбарларини тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилмоқда.

Президент Мирзиёев томонидан имзоланган “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда бу масалада қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.

Қарорда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш муддатини қисқартириш, тез ёрдам транспортини замонавий тиббий ускуналар ва рақамли радиоалоқа воситалари билан таъминлаш, шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими такомиллаштириш белгилаб берилган.

Бундан буён барча ҳудуларда 24 соат мобайнида тез ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган Call-марказлар ташкил этилади ва уларда шифокорлар хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари Қамчиқ довонининг ҳар 20 километрида тиббий ёрдам марказлари ташкил этилади.

2018 йилнинг 1 февралидан санитар штати мавжуд бўлмаган тақдирда, тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига беморларни ташиш бўйича қўшимча юклама берилади ва бунинг учун тез ёрдам ҳайдовчисининг ойлигига 30 фоиз устама қўшилади.

XS
SM
MD
LG