Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 02:43

Тошкентда Афғонистон бўйича музокаралар ўтказиш ташаббусини АҚШ, Россия ва Хитой қўллади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Тошкентда жорий йилнинг март ойида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришни мувофиқлаштиришга оид вазирликлараро учрашув бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг мазкур қўшма ташаббусини қатор давлатлар, жумладан, Хитой, Россия ва АҚШ қўллаб қувватлади.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу ташаббус 19 январда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон ва Марказий Осиё бўйича ўтган йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан эълон қилинган.

Покистон ташқи ишлар вазири Ҳавожа Муҳаммад Осиф ҳам Новсти агентлигига 25 январда агар таклиф қилинса, ўз мамлакати Тошкент учрашувида иштирок этишни режалаштириаётганини билдирган.

Ўзбекистон сўнгги бир йилда Афғонистондаги лойиҳаларда иштирокини кучайтирмоқда. Жумладан, 21 январь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Кобулда ўтган учрашувда Мозори Шарифдан Ҳиротгача бўлган темир йўл қурилиши масаласини муҳокама қилди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 2017 йилнинг 4-6 декабрида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. У 5 декабрь куни президент Мирзиёев билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунида икки давлат ўртасида 20дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG