Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 02:43

Трамп Фаластинга бериладиган ёрдам бира-тўла тўхтатилиши мумкинлигини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин Исроил билан тинчлик музокараларига қайтмайдиган бўлса, Фалистинга кўрсатилаётган молиявий ёрдам бира-тўла тўхтатилишини маълум қилди.

Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган халқаро иқтисодий форумда 25 январда сўзлаган Трамп яқинда Фаластин расмийлари Вашингтонда вице-президент Майк Пенс билан музокаралар ўтказганини айтди. Бироқ Майк Пенснинг 20-22 январь кунлари Яқин Шарққа қилган сафари пайтида Фаластин ҳукумати у билан учрашишдан бош тортган.

Давосда сўзлаган нутқида Трамп бу воқеани АҚШга нисбатан ҳурматсизлик сифатида шарҳлади:

-Улар бизнинг буюк вице-президентимиз Майк Пенс Яқин Шарққа борганида учрашувдан бош тортиб, бизга ҳурматсизлик кўрсатди. Биз эса уларга юз миллионлаб долларлар миқдорида катта ёрдам кўрсатаяпмиз. Агар Фаластин Исроил билан музокаралар столига қайтмаса, биз бу ёрдамни беришдан бош тортамиз,-деди Дональд Трамп.

Қўшма Штатлар 16 январда Фаластинга бериладиган 125 миллион доллар молиявий ёрдамнинг 65 миллион долларини вақтинча тўхтатиб қўйган ва бу ёрдам Фаластин исроил билан музокараларга рози бўлсагина берилишини билдирган эди.

Бунга жавобан Фаластиннинг бош музокарачиси Саёб Эрекат “Президент Трамп ўз пуллари билан кўп нарсани сотиб олишга қодир, лекин у фаластинликларнинг ғурур ва ор-номусини сотиб ололмайди”, деб айтган.

Фаластин АҚШ 2017 йил 6 декабрда Қуддусни Исргоил пойтахти деб тан олгани ортидан Вашингтонни тинчлик музокараларидаги воситачи сифатида тан олишдан бош тортган эди.

XS
SM
MD
LG