Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:39

Африндаги курд жанггарилари Сурия президенти Башар Ассаддан ҳимоя сўради


Африндаги жанггарилар.

Суриянинг Африн минтақасидаги курд расмийлари президент Башар Ассад ҳукуматидан ўзларини турк қўшинлари ҳужумидан ҳимоя этишни илтимос қилди.

Сурия ҳукуматига мурожаат 25 январь куни Афринни назорат қилаётган курд қуролли гуруҳлари раҳбариятининг расмий сайтида эълон қилинди.

Сурия ҳукумати Африн минтақаси назоратини бир неча йил олдин бу ерни курд жанггарилари эгаллаб олгани ортидан қўлдан чиқарган эди.

Туркия ҳукумати 20 январда курд жанггариларини террорчи сифатида тан олинган Курд ишчи партиясига алоқадорликда айблаб, Афринда ҳарбий амалиёт бошлаган.

Туркия президенти Эрдўғон бу масала Россия билан келишилганини, Вашингтон билан маслаҳатлашилганини билдирган. Бироқ президент Дональд Трамп 25 январь куни ўтган телефон мулоқотида Эрдўғонга Африн минтақасидаги амалиётдан Вашингтон ташвишланаётганини айтди ҳамда “турк ва америкалик ҳарбийлар ўртасида конфликтга сабаб бўлувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш”га чақирди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси Адриан Ранкин-Галлоуэй Африндаги ҳарбий амалиёт борасида Туркия билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

-Шу онларда Анқарада Туркия ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Туркия НАТОдаги иттифоқчимиздир, шунинг учун Туркия билан вазиятни мувофиқлаштириш масаласида қандайдир қизил чизиқлар бор бед ўйламайман. Аминмизки, бизинг Анқара билан музокараларимиз кескинликни юмшатишга хизмат қилади, -деди Пентгаон расмийси.

XS
SM
MD
LG