Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2018, Тошкент вақти: 04:28

Халқаро амнистия тожик журналистини қамоқдан озод этишга чақирди


Журналист Хайрулло Мирсаидов.

Халқаро амнистия ташкилоти Тожикистон ҳукуматини таниқли журналист Хайрулло Мирсаидовни “зудликда ва ҳеч қандай шартларсиз” қамоқдан озод этишга чақирди.

Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган мазкур ташкилот баёнотида айтилишича: “Мирсаидов сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқидан фойдалангани учунгина жазоланаётган виждон тутқунидир”.

Хайрулло Мирсаидов президент Эмомали Раҳмон ва бош прокурор Юсуф Раҳмонга очиқ хат йўллаб, уларни маҳаллий ҳокимиятдаги коррупционерларга қарши курашга чақиргани ортидан ўтган йилнинг 5 декабрида Хўжандда қўлга олинган эди.​

39 ёшли Мирсаидов маблағларни ноқонуний ўзлаштириш, ҳужжатларни соҳталаштириш, милицияга ёлғон маълумот бериш, этник ва диний нафрат қўзғаш каби жиноятларда айбланмоқда. Бу айбловлар ортидан журналист 21 йилга кесилиши мумкин.

Хайрулло Мирсаидов ўзига билдирилган айбловларни тан олган эмас.

XS
SM
MD
LG