Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 15:17

Зўравон боғча тарбиячиси аввал ҳам болаларга қўл кўтаргани аниқланди


Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган 20-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Садоқат Раҳматуллаев 2011 йилда туғилган М.А.ни ургани акс этган видео тарқалиши ортидан ушбу ҳолатни Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ўз назоратига олди (“Даракчи”, 25 январь). Аниқланишича, С.Раҳматуллаева фаолияти давомида аввал ҳам тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлган ва бу борада ота-оналардан бир неча бор шикоятлар келиб тушган. Мактабгача таълим вазирлигига кўра, боғча мудираси Н.Исаева бир неча марта С.Раҳматуллаевани ишдан бўшатишга ҳаракат қилган, аммо тарбиячи “юқори” органларда фаолияти юритувчи қариндошлари орқали босим ўтказган ва ишини сақлаб қолган. Аммо бу гал вазирлик аралашуви билан зўравон боғча тарбиячиси ишдан бўшатилган. С.Раҳматуллаеванинг болага қўл кўтаргани видеокамера орқали фош этилган. Шунга кўра зўравонликларни вақтида аниқлаш учун мамлакатдаги барча боғчаларда видеокузатув тизимини йўлга қўйиш кераклиги таклиф этилмоқда.

XS
SM
MD
LG