Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2018, Тошкент вақти: 20:55

Ўзбекистон Тожикистоннинг бешта асосий савдо шеригидан бирига айланди


Душанбеда ўтказилган Ўзбекистон кўргазмаси

Охирги йил ичида Ўзбекистон савдо соҳасида Тожикистонинг 5 асосий шерикларидан бирига айланди.

Тожикистон Божхона қўмитаси раисининг муовини Азим Турсунзоданинг 26 январь куни матбуот йиғилишида айтишича, ўтган йил Тожикистон экспортининг тақрибан 6 фоизи Ўзбекистонга тўғри келган.

Ўзбекистон моллари Тожикистон экспорти рўйхатида 2,5 фоизни ташкил этган.

Шу тартибда Ўзбекистон Тожикистон учун экспорт соҳасида 4 асосий шериги ва импорт соҳасида 6 асосий шеригига айланган.

2016 йил Ислом Каримов вафотидан сўнг президентликка келган Шавкат Мирзиëев Тожикистон билан муносабатларни яхшилашга уринмоқда.

Тожикистон ҳукумати сўнгги бир йилга яқин муддат ичида Ўзбекистон билан савдо алоқалари 5,7 маротаба ўсиб, 2015 йилдаги 12 миллион доллардан 69 миллион 200 минг долларга етганни билдирди.

XS
SM
MD
LG