Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 09:46

Президент Трамп иммиграция ислоҳотлари режасини таклиф қилди


АҚШ Президенти Дональд Трамп пайшанба куни болалик чоғида ота-оналари томонидан Америкага олиб келинган 1,8 миллион ноқонуний муҳожирни легаллаштириш режасини эълон қилди.

Улар 10-12 йилдан кейин иш жойлари аниқ ва судланмаганликларини исботлаган тақдирларида фуқаролик олиш борасида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу режа пунктларидан бири Мексика билан чегараларда назоратни кучайтириш ва мамлакатга келаётган муҳожирларнинг умумий сонини камайтиришга қаратилган.

Оқ уй февраль ойи бошларида Сенат қонун лойиҳаси учун биринчи ўқишда овоз беришишга умид қилмоқда. Ҳужжат Мексика билан чегарада тўсиқ қуриш учун 25 миллиард доллар ажратишни ва Канада билан чегарадаги ўтиш режимини кучайтириш мақсадида молия ажратишни назарда тутади.

Болалик чоғида АҚШга келиб қолган 700 мингга яқин ноқонуний муҳожирни депортация қилинишини тўхтатиб турувчи Барак Обама томонидан қабул қилинган Фармон муддати шу йилнинг март ойида тугайди. Ҳозирги маъмурият ҳисоб-китобларига қараганда, худди шу миқдордаги ноқонуний муҳожирлар Обама фармонига тегишли равишда рўйхатдан ўтмаган. Шунга қарамай Трампнинг режаси уларга ҳам тааллуқли бўлади.

Уларнинг мақоми масаласида республикачилар ва демократлар ўртасидаги қарама-қарпшиликлар бюджетдан молиялаштириладиган кўплаб давлат муассасаларининг уч кун давомида ёпилишига сабаб бўлди. Президент ташаббуси иммиграция муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши керак, дея баёнот берди Сенатдаги кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар вакили Митч Макконел. Бироқ, Демократик партия вакиллари президент Трампнинг таклифини танқид қилишди, уларнинг фикрича, бу режа муҳожирлар оиласини ажратишга бўлган уриниш экан, чегарага девор қуриш эса пулларни ҳавога совуриш бўлар экан.

XS
SM
MD
LG