Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 08:01

Россия Маданият вазирлиги мамлакатдаги кинотетрларни “Сталиннинг ўлими” фильмини намойиш қилиш тақиқлангани тўғрисида огоҳлантирди.

25 январь куни Москвадаги “Пионер” кинотеатри “Сталиннинг ўлими” фильмини прокат гувоҳномаси бекор қилинганига қарамай, намойиш қилди.

Прокат гувоҳномаси йўқ фильмни намойиш қилган кинотеатрга 100 минг рубль жарима солиниши мумкин.

23 январда Россия Маданият вазирлиги шотландиялик режиссер Армандо Иануччи суратга олган “Сталиннинг ўлими” комедиясига аввал берилган прокат гувоҳномасини бекор қилган эди.

Россиялик бир гуруҳ санъат арбоблари, шу жумладан режиссер Никита Михалков Британияда суратга олинган бу фильм намойишини тақиқлаш сўралган мактубни имзолаган.

Тақдимот маросими ўтган йил кузида Лондонда ўтказилган фильмда Сталиннинг ўлимидан (1953 йил) сўнг СССРда содир бўлган воқеалар, ҳокимият учун кураш ҳақида сўз боради.

XS
SM
MD
LG