Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

Трамп Давос форумида нутқ сўзлади


Президент Дональд Трамп Давосда ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қилган чиқиши давомида АҚШ “бизнес учун очиқ” эканлиги тўғрисида баёнот берди.

“Дунё қудратли ва бақувват Американинг қайта тикланаётганига гувоҳ бўлиб турибди. Америка бизнес юритиш учун яна очиқ, биз яна рақобатбардошмиз. Ривожланган Қўшма Штатлар дунё манфаатлари учун ҳам мосдир. Савдо адолатли ва барча томонлар манфаатларига хизмат қиладиган асосларда олиб борилмоғи лозим. Вашингтон савдо қоидаларига риоя қилади”, деди Трамп.

Президент Трамп геосиёсий масалаларга тўхталаркан, АҚШ Эроннинг ядровий қуролли бўлишининг олдини олиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттириши тўғрисида гапирди.

Трамп, шунингдек, АҚШ Афғонистоннинг яна террорчилар ўчоғига айланиб қолишига йўл қўймаслик устида ишлаяжаги тўғрисида баёнот берди.

Дональд Трамп АҚШнинг 2000 йилдан буён биринчи бор Давос форумида қатнашаётган амалдаги президентидир.

XS
SM
MD
LG