Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:13

Тахтакўпирда "Қизил китоб"га киритилган жайронлар отиб ўлдирилган


Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида “Қизил китоб”га киритилган ёввойи турдаги 20 бош жайрон ов қуроли билан отиб ўлдирилганини аниқлаганлар.

Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати шанба куни хабар беради.

Инспекторлар “Китай-козган” коллектори ҳудудида “УАЗ-469” русумли автомашинани тўхтатиб кўздан кечирганида, машинада “Қизил китоб”га киритилган ёввойи турдаги 20 бош жайрон олиб кетилаётганлигини аниқлаганлар.

Ўзбекистонда ноёб жониворлар – сайғоқлар ва жайронлар сақланиб қолган дунёнинг атиги беш мамлакатидан бири ҳисобланади.

Жайрон шохлари Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари табобатида кенг қўлланилаётгани боис мўмай даромад воситасига айланиб улгурган.

Жайрон халқаро “Қизил китоб”га киритилган бўлиб, уни юртимизда овлаш қатъиян тақиқланган.

XS
SM
MD
LG