Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:58

"Афросиёб" шамоли Сирдарёда бир эркакни майиб қилди


Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида "Афросиёб" тез юрар поезди шамолидан учиб кетган эркакнинг ўнг оёғи синди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 27 январда хабар берди.

Хабарга кўра, 24 январь куни соат 19:00ларда Оқолтин туманида яшовчи, 59 яшар эркак маст ҳолда темир йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вақтида 761-сонли "Бухоро-Тошкент" йўналишида қатновчи "Афросиёб" тезюрар йўловчи поездининг шамолига учиб кетган.

Эркак шу ерда тўхтаб турган юк поезд вагонига урилиб жароҳат олиб "ўнг оёқ сон суягининг ўрта учлигидан очиқ синиш" ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

XS
SM
MD
LG