Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:02

"Газпром" Сурхондарёда завод қурмоқчи


Россиянинг "Газпром" ширкати халқаро тузилмаларидан бири бўлган — Gas Project Development Central Asia компанияси Сурхондарё вилоятида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида газни қайта ишлаш заводи қуради.

Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати 27 январ куни хабар берди.

2018-2021 йиллар оралиғида қурилажак завод дастлабки босқичда йилига 2 млрд. кубометр, кейин - 4 млрд кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлиши айтилмоқда.

Ушбу лойиҳа 2017 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Ҳукумати ва бир гуруҳ инвесторлар — Gas Project Development, Altmax Holding Ltd. ва "Узнефтегазқазибчиқариш" АЖ иштирокида тузилган битимга асосан амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG