Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 13:47

Амстердамдаги отишмада бир одам ҳалок бўлди, икки одам яраланди


Холландия пойтахти Амстердам шаҳри марказида 26 январ куни рўй берган отишмада бир одам ҳалок бўлди, икки одам яраланди.

Ҳужумчи воқеа жойидан ғойиб бўлди. Отишма бўлган Гроте Виттенбургер майдонини полиция ўраб олди.

Гувоҳлар ҳужумчи юзида ниқоб бўлганини айтишмоқда. Шаҳар полицияси эса ҳозирча бу борада изоҳ бермаяпти.

Полиция ҳужумни теракт, дея малакалашга ҳам шошмаяпти.

Ҳозирда ҳужумчи қидирилмоқда, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG