Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 08:21

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчилари Осиё чемпиони бўлди


Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг U-23 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Финалда Ўзбекистоннинг рақиби Ветнам терма жамоаси бўлди.

Учрашувда дастлабки голни Ўзбекистон термаси 8-дақиқада киритди.

Рустам Ашурматов бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар ярим ҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида эса Андрей Сидоров томонидан киритилган гол Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди.

XS
SM
MD
LG