Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:43

Афғонистон пойтахти Кобул марказида 27 январ куни ҳудкуш ҳужумчи ўзи билан машинани портлатиши оқибатида 90дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 150дан зиёд одам жароҳатланди.

Ҳудкуш ҳужум Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг эски биноси олдида, Европа Иттифоқи ваколатхонасига яқин жойда рўй берди.

Ҳужумчи тез ёрдам машинасини портлатгич билан тўлдириб, жамоат транспорти учун ёпиқ бўлган дипломатик кварталга ўтган ва портлатгични ҳаракатга келтирган.

Афғон полициясига кўра, ҳудкуш назорат пунктидан ўтаётганида тез ёрдам машинасида бемор борлигини айтган.

Иккинчи назорат пунктига келганида хавфсизлик хизмати ходимлари уни тўхтатишган, ҳудкуш эса шу пайт портлатгични ҳаракатга келтирган.

Портлашдан ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

XS
SM
MD
LG